Ҳолат юзасидан прокуратура департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Яна бир ҳолатда «B-T.» корхонаси Самарқанд филиали раҳбари А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 9та кўп қаватли уй-жой биносидаги лифтларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улатганлиги оқибатида ушбу уйларда 597,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда «B.A.» МЧЖ раҳбари З.Э. МЧЖ сув насосини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўри улаб 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.