Бош прокуратура академияси биноси яна сотувга қўйилди

Бош прокуратура академияси биноси яна сотувга қўйилди

Бошланғич нарх ўзгаришсиз қолдирилиб, 171,5 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Ўзбекистон Бош прокуратураси академияси бино ва иншоотлари аукционга чиқарилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Аммо ушбу объект январь ойида кимошди савдосига чиқарилган бўлишига қарамасдан сотилмаган эди.

E-аукцион сайтидаги маълумотга кўра, аризалар 3 июлга қадар қабул қилинади, шу куни соат 10:00 да аукцион ўтказилади.

Мазкур бинонинг бошланғич нархи 171 466 471 730.00 сўмни ташкил қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.