Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудларда «свет» ўчирилди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим ҳудудларда "свет" ўчирилди

Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келганини маълум қилди.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида, Тошкент шаҳри Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилояти Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.

«Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бугун Яккасарой ва Миробод туманининг айрим жойларида электр энергияси вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.