Аввалроқ, унинг видеоси тармоқларда кенг тарқалган эди. Блогер шу орқали аҳолини пластик пакетлардан воз кечишга ва табиатни асрашга чақирган.
Даставвал, бу ҳолат кўпчиликни ҳайратга солган бўлса-да, лекин кенг жаматчилик блогернинг саъй- ҳаракатини жуда яхши ижобий қабул қилди.
Мўътабар Хушвақтованинг ёзишича, ҳар бир одам йилига 650-1000 та пластик халта ишлатади.
«Ушбу костюмда эса 250 та пластик халта тикилган. Энди масштабни тасаввур қилинг.
Пластик халталар барча тирик мавжудотлар учун зарарли. Ҳозир бу глобал муаммо ва уни халталарни қайта ишлаш орқали ҳал қилиб бўлмайди, чунки барча пакетларни ҳам қайта ишлаш мумкин эмас. Иложи борларини эса кўпи билан 3 марта қайта ишлаш мумкин. Кейин улар барибир полигонга тушади, 200 йил давомида парчаланиб микропластикка айланади. Бу эса ердаги барча тирик мавжудотлар учун жуда зарарли.
Шунинг учун улардан воз кечиш жуда муҳимдир. Бугун халқаро пластик халталардан воз кечиш куни ва бу экологик тоза турмуш тарзини бошлаш учун жуда яхши сабабдир»,- деб ёзиб қолдирган ўзининг Instagram саҳифасида.
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов эко-фаолни китоб билан тақдирлади.
"Ажойиб китоб экан. Қанийди ҳамма мактабларда шундай китоблар бўлса,- дея изоҳ қолдирди Urikguli.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.