Самарқандда дайди итлар ҳамла қилган боланинг ҳозирги аҳволи ҳақида изоҳ берилди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 8 июль куни Самарқанд шаҳар Набиева 4 кўчасида содир бўлган.
Уйга қайтаётган болакайга шу ердаги дайди итлар ҳужум қилган. Бу ҳолатни эса шу кўчадан ўтиб кетаётган Taxi ҳайдовчиси кўриб қолган ва унга амалий ёрдам кўрсатган.
Таъкидланишича, ҳозирда боланинг аҳволи яхши. Итлар ушланиб, карантинга олинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.