Марҳума аёлнинг яқинларининг сўзларига кўра, оғир аҳволда туғруқхонага олиб борилган аёлга эътибор қаратилмаган. UzNews.uz мухбири туғруқхонага борди ва марҳуманинг яқинлари билан суҳбатлашди.
Марҳума аёлнинг опасининг айтишича, шифохонага олиб келинаётганда ҳомиладор аёлнинг ҳарорати юқори ва аҳволи оғир бўлган. Шифохонада беморга яхши эътибор қаратилмаган. Шифокор аёлнинг томиридан укол қилган аммо, томирга тушолмаган. Шундан сўнг, аёлнинг аҳволи оғирлашиб кетган.
“Бизга ҳеч ким қарамади. Шифохонага борсам аёлим полда ётибди. 40 дақиқа кутиб турдик, ҳеч ким қарамади”, — дейди марҳуманинг эри.
Бош прокуратуранинг ҳолат юзасидан берган баёнотига кўра, аёл уйидан 3-ҳомиладорлик 38 ҳафта 2-туғиш ўткир ичак инфекцияси сепсис, септик шок, гиповалиник шок, иситмаси юқори ҳолатдаги ташхиси билан олиб келинган.
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай у бугун соат 08:10 да вафот этган.
Ҳозирда Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан аёлнинг ўлими ҳолати бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.