ОТМларига кириш имтиҳони тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

ОТМларига кириш имтиҳони тест синовлари қачондан бошланиши маълум бўлди

Синовлар икки сменада бўлиб, 13 кун ўтказилади.

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2023 йил 1 август кунидан бошланади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

— 1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;

— 2-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.