2023 йилнинг дастлабки 6 ойи бўйича камбағаллик даражаси бўйича статистика эълон қилинди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади (19,7 фоиз). Ундан кейин Сирдарё (19,5 фоиз) ва Хоразм (19,1 фоиз) вилоятларида камбағаллик даражаси юқори экани қайд этилган.
Шунингдек, мамлакатда камбағаллик даражаси энг паст бўлган ҳудуд этиб Тошкент шаҳри (8,5 фоиз) ва Навоий вилояти (9,2 фоиз) белгиланган.
Республика бўйича 1,3 млн камбағал оилалар мавжуд бўлиб, камбағаллик даражаси 14,1 фоизни (2022 йилда 17 фоиз) ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.