ЙПХ ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.
Унга кўра, йиғилиш давомида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида» тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши белгиланди.
Эндиликда йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.
Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб, уларни тартибга солиш учун:
— нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак;
— қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур;
— ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган «яма» ва «гармошкалар»ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди.
Шунингдек, мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.