Толибон нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди — видео

Толибон нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди — видео

Қайд этилишича, ҳукумат Миллий стандартлар агентлиги сифатсиз нефть импортига курашишни бошлаган.

Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та цистернадаги нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Бу ҳақда Афғонистоннинг стандартлаштириш бўйича миллий идораси X платформаси орқали хабар берди.

«Миллий стандартлар агентлиги биринчи марта сифат муаммоси туфайли 67 та нефть танкерини Ўзбекистонга қайтарди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда Миллий стандартлар агентлиги сифатсиз нефть импортига қарши туриш бўйича қадам ташлагани қўшимча қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.