Тошкентда 17 ёшли қизнинг орқасидан келиб, унга ташланган эркак 10 йилга қамалди

Тошкентда 17 ёшли қизнинг орқасидан келиб, унга ташланган эркак 10 йилга қамалди

Миробод тумани судида мазкур ҳолат юзасидан якуний суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жорий йил апрель ойида Тошкентда 26 ёшли эркак кўчада кетаётган 17 ёшли ўқувчи қизнинг орқасидан келиб, унга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Олий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ О.О. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.