Гумонланувчи шахс «шизофрения» ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган.
Бугун, 14 август куни Урганч шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан тегажонлик қилганликда гумонланган шахс Урганч шаҳрида яшовчи 1980 йилда туғилган Б.М. эканлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, гумонланувчи 2006 йилдан буён «шизофрения» ташхиси билан руҳий-асаб касалликлар диспансерида ҳисобда турган.
«У шу куннинг ўзида вилоят руҳий-асаб касалликлар диспансерига жойлаштирилди»,- дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу ҳолат Урганч шаҳар ИИБ томонидан ўрганилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.