Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради — видео

Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради — видео

UzGasTrade ва Туркмангаз ўртасида газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди.

Ўзбекистон (UzGasTrade) ва Туркманистон (Туркмангаз) ўртасида йилига 2 миллиард куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Туркманистон давлат порталига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бугун тузилган шартнома туфайли Туркманистондан етказиб бериладиган табиий газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун ишлатилади ва ортиб бораётган талабни қондиришга хизмат қилади», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг янада кенг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.