ДХХ ҳудудларда деярли 15,5 кг наркотикни фош қилди — видео

ДХХ ҳудудларда деярли 15,5 кг наркотикни фош қилди — видео

Гиёҳванд моддаларнинг катта қисми Тожикистондан олиб келинган. Уларни сотаётган шахслар қўлга олинди.

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманида яшовчи 1970 йилда туғилган Тожикистон фуқароси Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи 1983 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар таниши билан ўзаро тил бириктириб, Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган 9 кг 530 гр “опий” моддасини 55 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1958, 1976 ва 1985 йилларда туғилган 3 нафар Тожикистон фуқаролари ушланиб, улардан 2 кг 986 гр «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларни Даштобод шаҳарчасидаги умумий овқатланиш масканида кутиб турган, 1979 йилда туғилган яна бир Тожикистон фуқароси ушланди. Аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам Тожикистондан олиб келинган.

Қайд этилишича, «Бухоро — Қашқадарё» йўналишида ҳаракатланаётган, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Matiz Муборак туманидаги «Ширинбулоқ» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада у билан бирга келаётган ҳамшаҳари, 1998 йилда туғилган фуқаронинг ёнида 973 гр «героин» моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, Бухоро вилоятининг Когон туманидаги дала майдонига 1 кг 968 гр «героин» моддаси кўмиб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг жойлардаги тергов бўлимлари томонидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.