«Навоий» КМК олтин қазиб олиш бўйича дунё рейтингида етакчи ўрин эгаллади

"Навоий" КМК олтин қазиб олиш бўйича дунё рейтингида етакчи ўрин эгаллади

2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ — 10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхати эълон қилинди.

Канаданинг Kitco халқаро таҳлилий маркази 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида дунёдаги Топ — 10 та энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рўйхатга кўра, Навоий кон-металлургия комбинати 5-ўринни эгаллаб, олтин ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири бўлди.

Хабарда келтирилишича, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида комбинат томонидан 1,425 млн унция олтин ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ошган. Шунингдек, дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири ҳисобланадиган «Мурунтов» кони НКМКга тегишли эканлиги қайд этилди.

1. Newmont — АҚШ;

2. Barrick — Канада;

3. Agnico Eagle — Канада;

4. Polyus — Россия;

5. «Навоий» КМК — Ўзбекистон;

6. AngloGold Ashanti — ЖАР;

7. Gold Fields — ЖАР;

8. Newcrest — Австарилия;

9. Zijin Mining — Хитой;

10. Kinross — АҚШ.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.