Фарғона ва Самарқанддаги тўйларда кортеж уюштириб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар аниқланди.
«Қонунга бўйсунмасдан, гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, қоидани буздик. Қилган ишимиздан пушаймонмиз. Бошқа қайтарилмайди», - дейди ҳуқуқбузарлардан бири.
ИИБ ЖҲБ ЙҲХ томонидан йигитларнинг шахсига аниқлик киритилди. Суд томонидан 16 нафар йигитга 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Машиналар жарима майдонига қўйилди.
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, вилоятнинг Каттақўрғон шаҳрида ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган.
Қайд этилишича, бир гуруҳ йигитлар Амир Темур кўчалари бўйлаб, тўй кортежида гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур ҳайдовчиларнинг шахсига аниқлик киритилди. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.