Ўзбек жамоалари Неймар ва Бензема жамоаларига қарши қандай ўйнади? — видео

Ўзбек жамоалари Неймар ва Бензема жамоаларига қарши қандай ўйнади? — видео

Кеча кечқурун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг уч жамоаси ўз ўйинларини ўтказди.

ОЧЛ 1-тур доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси Иорданиянинг «Ал-Файсали» жамоасига қарши меҳмонда баҳс олиб бориб, сўнгги дақиқаларда Зафармурод Абдираҳматовнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.

Олмалиқнинг ОКМК жамоаси сафарда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасига қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Карим Бенземасиз ҳаракат қилган «Ал-Иттиҳод» Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, 3 очкони қўлга киритди.

Шунингдек, Самвел Бабаян бошчилигидаги «Навбаҳор» Неймар тўп тепадиган «Ал-Ҳилол» билан дуранг ўйнади. Ўйиннинг 52-дақиқасида Тома Табатадзе «Ал-Ҳилол» дарвозасига гол киритиб, «Навбаҳор»ни олдинга олиб чиқди. Аммо, иккинчи бўлимга қўшиб берилган 14-дақиқанинг 10-дақиқасида Ал-Булайҳи гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўзбек клубларининг ОЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки тур натижалари:

“Насаф” — “Ал-Файсали” — 1:0;

“ОКМК” — “Ал-Иттиҳод” — 0:3;

“Навбаҳор” — “Ал-Ҳилол” — 1:1.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.