2022 йилда президент этиб сайланган Бердимуҳамедов бир йил ўтиб мамлакат қаҳрамони бўлди.
Сердар Бердимуҳамедовни унвон билан тақдирлаш бўйича парламентнинг тегишли қарори қабул қилинган. Унда Туркманистон раҳбарининг Туркманистон миллий мустақиллиги ва бетарафлиги тамойилларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, давлат ва жамият олдидаги беқиёс хизматлари, инновацион ташаббуслари ҳақида қайд этилган.
Ушбу мукофот Туркманистонда энг юқори даражали бўлиб, давлат ва халқи олдидаги алоҳида хизматлари учун фуқароларга берилади.
Маълумот учун, Бердимуҳамедов 2022 йилги президентлик сайловларида 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонганидан сўнг Туркманистон президенти лавозимини эгаллаган эди. Бунгача эса унинг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбари бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.