“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ саёҳатчи блогернинг Ўзбекистонда поезд ходимига пора бергани ҳақидаги видеога муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса 2023 йилнинг 6 июль кунида бўлиб ўтган, 10 июль куни поезд бошлиғи мазкур ҳолат бўйича лавозимидан озод этилган. Вагон кузатувчилари стюардларга бу каби ҳодисалар қайтарилмаслиги бўйича тегишли йўриқномалар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ҳозирги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларининг барчасида ишчи гуруҳ томонидан текширув амалга оширилмоқда. Бу каби ҳолатлар қайтарилмаслиги учун назорат ўрнатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.