4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олган.
Маълум қилинишича, кеча, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида Isuzu русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган. Қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.
“Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган”, — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.