Фуқаро майнинг қурилмаларини 2 та трансформаторга улаб, ферма фаолиятини юритган.
Хусусан, фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВАга тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд 415 млн 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.