Ушбу АГТКШ истеъмолчиларга 1 метр куб сиқилган газни 3 600 сўмдан сотган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция» Андижон ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори талаблари юзасидан огоҳлантириш берилишига қарамасдан, мазкур шохобчада 1 метр куб сиқилган газ 3 600 сўмдан сотилаётгани аниқланди.
«Ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда мазкур шохобча газ тармоғидан ажратилиб, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.