Поезд қатнови тўхтатиладиган ҳудудда бепул автобуслар йўлга қўйилади.
Маълум қилинишича, ушбу янги бекатларни йўналишдаги мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида, жорий йилнинг 3-5 ноябрь кунлари 3 кун муддатга, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг Толариқ (10-бекат), Хонобод (11-бекат) ва Қурувчилар (12-бекат) бекатларида поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Бу кунларда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати «Технопарк» (Дўстлик 2) — «Қиёт» (9-бекат) бекатлари оралиғида ташкил этилади.
Таъкидланишича, «Қиёт» (9-бекат) «Қурувчилар» (12-бекат) бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.