Эртага Тошкентнинг иккита та туманида газ икки кунга ўчирилади

Эртага Тошкентнинг иккита та туманида газ икки кунга ўчирилади

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

«Ҳудудгаз пойтахт» ГТФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб жорий йилнинг 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Юнусобод туманида:

— Юнусобод — 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари;

— «Анорзор», «Шаҳристон», «Кулолқўрғон», «Туркистон», «Бободеҳқон», «Обод» маҳаллалари қисман;

— Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРEС миттитуманидаги хонадонлар.

Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида жойлашган улгуржи истеъмолчилар:

— 1-сонли қозонхона;

— «Юнусобод метан», «Эдем» болалар уйи, «Дрим газ», «Хубит газ», «Лазиз савдо», «Алекс Плоя бизнес», «Делюкс транс сервис», «Нак Абсолют» автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГНКС);

— «Деутсче Кабель АГ», «Тошкент файз агро», «Macro”» МЧЖлари;

— New Medical Services клиникаси;

— 19-даҳа рўпарасидаги маиший хизмат мажмуаси.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги қатор манзилларда газ босими пасайиши кутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.