Хизмат хонасида қимор ўйнаган Учкўприк тумани ҳокимлиги ходимлари жазоланди

Хизмат хонасида қимор ўйнаган Учкўприк тумани ҳокимлиги ходимлари жазоланди

Қарта ўйнаётгани акс этган суратлари тарқалган ходимларга суд ҳукми ўқилди.

Қарта ўйнагани сабаб оммага танилган Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошқарувчиси ва ҳоким ёрдамчисига суд ҳукми ўқилди.

Аввалроқ, мазкур уч нафар ходимларнинг хизмат хонасида қарта ўйнаб ўтиргани акс этган сурат тарқалганди. Жамоатчилик танқидидан сўнг, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлгани маълум қилинди.

UzNews.uz'га маълум бўлишича, 26 октябрь куни куни жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман суди, очиқ суд мажлисида мазкур иш кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, МЖтКнинг 191-моддаси 1-қисми билан Учкўприк туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошқарувчиси Д.Д., Учкўприк тумани Молия бўлими бошқарувчиси С.Р. ва Учкўприк туман «Оқсув» МФЙ ҳоким ёрдамчисига нисбатан БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.