Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Хусусан:
–мил. авв. V-I асрларга оид “Таллаган тепа” ёдгорлигининг 40 кв.м қисми кесиб олиниб, автомобиль йўли ўтказилиши оқибатида 888 млн. сўмлик;
–V-VIII асрларга оид “Ғўринтепа” ёдгорлигининг 200 кв.м қисми бузилиб, уй-жойлар қуриб юборилиши оқибатида 4,7 млрд. сўмлик;
–I-IV асрларга оид “Хушвақтепа” ёдгорлигининг 12 кв.м қисми кесиб олиниб, ҳожатхона қурилганлиги оқибатида 266 млн. сўмлик;
–V-VII асрларга оид “Тоштепа” ёдгорлигининг 56 кв.м тупроқлари кесиб олиниб, молхона қурилганлиги оқибатида 1,2 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.