Самарқандда Ўзбекистон ва Франция президентлари қўшма баёнот қабул қилдилар.
— “Самарқанд Француз Альянси”ни ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида ҳукуматлараро битим;
— Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳукуматлараро молиявий баённомалар (1- ва 2-босқичлар);
— Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлиги ва “ПРОПАРКО”ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома;
— ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
— мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик бўйича баённома;
— маданий мерос соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;
— профессионал ва техник таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида келишув.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда SUEZ ва Bouygues компаниялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида декларациялар имзоланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.