Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси 18 ёшли қизни зўрлади

Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси 18 ёшли қизни зўрлади

Суд қарори билан айбланувчи қамоққа олинган.

Россиянинг Магадан вилоятида қизни зўрлаганликда гумон қилинган ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Тергов бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 29 октябрь куни 18 ёшли қиз таксичилик билан шуғулланувчи 37 ёшли ўзбекистонлик эркакка Магадан шаҳридан Ола қишлоғига такси бўйича буюртма берган. Қиз машинага етиб келгач эркак уни зўрлаган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (зўрлаш) бўйича жиноий иш қўзғатди.

«Суд қарори билан айбланувчи қамоққа олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари унинг Россия ҳудудида қонуний бор-йўқлигини аниқлайди», - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.