Ҳодиса юзасидан вилоят ИИББ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07:20 ларда Олмалиқ шаҳар Тотувлик ва Эҳтиром кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган.
24 ёшли ҳайдови А.Ғ. бошқарувида бўлган Cobalt ва 56 ёшли С.С. бошқарувида бўлган Isuzu автобуси ўзаро тўқнашган. Натижада, Cobalt'нинг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида автоулов ёниб кетган. Ёнғин қисқа муддат ичида ҳудудий ФВБ томонидан бартараф этилган.
"ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда«», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.