Humo банкоматларда пул берилмаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Humo банкоматларда пул берилмаётгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Humo банк картасидан нақд пул ечишда муаммо юзага келаётгани ҳақида маълумот тарқалганди.

Бугун айрим Humo карта эгалари банкоматлардан пул ечиб олишда муаммоларга дуч келинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, мониторинг натижасида айрим банкоматларда нақд пул бермаслик ҳолатлари кузатилгани сабаб, ушбу ҳолатни бартараф этиш учун банкоматлар режали профилактика мақсадида вақтинчалик ўчириб турилиши мумкин.

Қайд этилишича, профилактика сабаб ўчирилиши режалаштирилган банкоматлар республика бўйича ўрнатилган HUMO банкоматлари жами сонининг 30 фоизидан ошмаслиги тўғрисида тижорат банкларига маълумот берилган.

"Бугун ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида тарқалган Humo банкоматлари нақд пул бермаяпти мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Aксинча, жорий йил Humo ва Uzcard тўлов тизими банкоматларининг интеграциялашуви натижасида, аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган банкоматлар сони 2 баробарга ошган«», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.