Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди.
Марҳумнинг акаси суҳбат давомида, укаси шу йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрига уни олдига ишлаш мақсадида келганлигини, укасини ўзи ишлайдиган “T.A” МЧЖга қарашли қурилиш объектига бригадир билан суҳбатга олиб кирганлигини билдирган.
Аммо укасининг тоби бўлмагани сабабли ишлаш учун холи бўлмаган, шу сабабли ишга кира олмаган. 29 ноябрь куни соат 06:00 лар атрофида марҳум акаси билан нонушта қилган ва укаси унга Қорақалпоғистонга қайтиб кетиб, ўша ерда бирор бир иш топишини айтган. Қайд этилишича, марҳум ичкиликка ружу қўйган бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.