Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Достон Халилов ушланди

У Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтида қўлга олинган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўлга олинган.

У қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, «Дўстлик» чегара постида ушланган.

Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.