Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди.
Хусусан, Учкўприк туманининг Боғибўстон маҳалласида фаолият кўрсатувчи МЧЖда фуқаро М.А. ўзбошимчалик билан электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатган ҳолда майнинг қурилмаларини тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, М.А. томонидан тизимга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар етказилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.