Ҳайдовчи мастлиги сабаб ухлаб қолиши натижасида автобус қатнов қисмидан чиқиб кетган.
Қайд этилишича, 2023 йил 6 декабрь куни соат 23:30 ларда Андижон шаҳри Ю.Отабекова кўчасида 1965 йилда туғилган Б.Р. “Алпомиш мероси” МЧЖга қарашли автобусни маст ҳолатда бошқариб, ухлаб қолиш натижасида йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетган. Натижада, автобус бинога бориб урилган.
«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ҳеч қандай тан жароҳати олмаган, унга нисбатан ЙПХ ходими томонидан тегишли тартибда қонуний чора кўрилганлигини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.