Самарқандда ҳам 47 нафар «кўча болалари» қўла олинди

Самарқандда ҳам 47 нафар "кўча болалари" қўла олинди

Қўлга олинганларда гиёҳвандлик, психотроп воситалар ва совуқ қуроллар борлиги аниқланган.

Самарқандда махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда, махсус-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.