Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди

Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди

Мазкур марказга 7 мингдан ортиқ видеокузатув камералари уланган бўлиб, пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган.

Маълум қилинишича ушбу мажмуа “Геоинформацион электрон харита” дастури асосида ишлайди. Унга ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, транспорт ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия, Солиқ қўмитаси каби идораларнинг 55 та электрон базаси интеграция қилинган. Тошкент шаҳридаги 10 мингдан ортиқ турар ва нотурар жойлардаги 7 минг 300 та видеокузатув камералари ҳам уланган.

Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди
Бу жамоат хавфсизлигига масъул куч ва воситаларни самарали бошқариш имконини бермоқда. Жумладан, кўча ва жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ходимлар онлайн кузатиб турилади ва вазиятга қараб йўналтирилади.

Натижада ҳодиса жойига 3-5 дақиқада етиб борилади.

Таъкидланишича, бу марказ “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла” мақсадларини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, ўтган даврда пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган.

Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди
Президент марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган. Шунингдек, бу тизимдан фойдаланиб, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ишини ҳам рақамлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берган.

Давлат раҳбари ИИБнинг Ягона тезкор бошқарув марказига борди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.