Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчилар сони 1 631 тани ташкил этади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 ойи давомида улар томонидан 87,4 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилди.
Шундан:
— 47,3 трлн сўми давлат улуши мавжуд ТОП 10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғи келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга «Навоий кон металлургия комбинати»АЖ етакчилик қилмоқда – 22,3 трлн сўм.
— 6,1 трлн сўми хусусий сектордаги ТОП 10 йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда “УЗ БАТ” АЖ ҚК – 2,2 трлн сўмга яқин солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда етакчилик қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.