«Бугун ижтимоий тармоқлардан бирида туманимиздаги «Янги дархон» маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.
Ҳолат бўйича туман ҳокими, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришди.
Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушгани маълум бўлди.
Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан сухбатлашишди. Қизнинг ахволи яхши ва кайфияти ижобий», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган уйда лифт қулаганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.