Ижтмиоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Тошкент вилоятида икки нафар фарзнаднинг онаси бўлган аёл шафқатсиз қалтакланган ва зўрланган. Бу мудхиш жиноятга аёлнинг қўшниси бўлган ва унинг эри Россияда бўлганидан фойдаланган тўрт нафар йигит қўл урган.
Тармоқда тарқалган фотосуратга юз қисми шишиб кетган ва кўкарган аёл акс этган.
Ушбу хабарга Бош прокуратура муносабат билдирган. Прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу маълумотни текширишга киришган. Текшириш натижаси бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Тошкент вилояти ИИББ зўрлаш ўтган йилнинг 28 декабрида содир бўлган деб, маълум қилган. Тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган 25-27 ёшдаги тўрт киши ҳибсга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118 (зўрлаш) ва 119 (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, 10 га яқин суд-тиббиёт ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.