Андижон вилоятида эркак ўсмир болани шафқатсиз урган. Аниқланишича, бола илгари унинг қариндоши билан муштлашгани учун эркак қасд олган экан. Видео

Андижон вилоятида эркак ўсмир болани шафқатсиз урган. Аниқланишича, бола илгари унинг қариндоши билан муштлашгани учун эркак қасд олган экан. Видео

Бугун ижтимой тармоқларда тарқалган видеога кўра, Андижон вилоятидаги дўконлардан бирида эркак ўсмирни қаттиқ калтаклаган. Вилоят ИИББ маълум қилишича, ўша ўсмир ва эркакнинг қариндоши ўртасидаги илгарироқ низо келиб чиққани учун фуқаро шу йўл билан қасд олмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Видеога суратга олинган ҳодиса 10 март куни тахминан соат 10.00да Шаҳрихон туманида юз берган. 43 ёшли эркак дўконга кириб, ўсмирнинг ёнига борган ва унинг бошидан зарба берган. Сўнгра унинг сочидан тортиб, ерга йиқитган ва оёқлари билан ура бошлаган.

Дўқонда бўлган одамлар уни тўхтатишмоқчи бўлган, лекин эркак ишини давом эттирган. Бир амаллаб улар ўсмирни эркакнинг қўлидан қутқариб олишган, лекин фуқаро ўсмирни уришга интилаверган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.