22 ёшли Самандар Калининграддаги “Империал парк” от спорти клубида отбоқар бўлиб ишлаган. Вақти келгани боис, Самандар уйланишга қарор қилган. Клубга қатнайдиган 16 ёшли Лена (исми ўзгартирилган) йигитга ёқиб қолган ва у қизни Ўзбекистонга олиб кетиш ҳақида ўйлай бошлаган.
Аммо, Лена ҳеч қаерга кетмаслигини айтган. Шундан сўнг Самандар режа ишлаб чиққан. 29 август куни кечки пайтда у қизни от спорти клуби олдида пойлаб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда Храброво аэропортига олиб кетган. У Ленани самолётга ўтқизиб, ўз Ватанига олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ, режаси амалга ошмаган. Фурсатдан фойдаланиб, Лена аэропорт ходимларига ишора қилиб, ёрдам сўраган.
Натижада Самандар божхона хизмати ходимлари томонидан ушланган. Энди унинг онаси 8-10 йил невара кутмаса ҳам бўлади, чунки ўғли шу муддат қамоқда бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.