Суд жараёнида аниқланишича, Ҳиндистон фуқароси Ўзбекистон фуқароларидан биридан катта миқдорда қарз олган, аммо маблағларни қайтаришга шошилмаган. 2022 йил ноябрь ойида беш нафар Ўзбекистон фуқароси қарзни қайтариш мақсадида қарздорни ўғирлашга қарор қилишган.
Улар Карагандага бориб, жабрланувчини кузатиб юришган ва куч ишлатиб, эркакни Бухар-Жирау кўчасида машинага ўтқизиб, Остона шаҳрига олиб кетишган ва квартирада мажбуран сақлаб, қарзни тўлашни талаб қилишган.
Полиция ходимлари жабрланувчи ушлаб турилган уйда тинтув ўтказишган. Ўғирлаш ҳолати гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-тиббий экспертиза хулосаси ва ашёвий далиллар орқали исботланган.
Қорақалпоғистоннинг Қозибекбий туман суди уларни одам ўғирлаш ва ўзбошимчаликда айблаб, қамоққа ҳукм қилган. Ўғирлик ташкилотчиси 8 йилга, қолган иштирокчилар 7 йилга қамалган. Ҳимоя томони айблов билан рози бўлмаган ва судланувчиларни оқлашни сўраган.
Суд ҳукми ҳозирча қонуний кучга кирмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.