Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиқди

Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиқди


Ижтимоий тармоқларда Андижондаги “Жаҳон бозори”да ёнғин чиққани акс этган видеолар тарқалди. Уларда ёнғин газ баллоннинг портлашидан келиб чиққан.

Андижон вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, айни пайтда ёнғин бартараф этилди.

Ёнғин битта дўконнинг том қисмида юзага келган, ФВБ томонидан амалга оширилган тезкор ҳаракатлар давомида қисқа фурсатда ўчирилган.

Бозор фаолияти одатий шаклда давом этмоқда. Кейинги хабарларда батафсил маълумотлар ҳавола этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.