Олий судга 3 нафар судья сайланди

Олий судга 3 нафар судья сайланди

Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.

Олий Мажлис Сенатининг 48-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.

Сенатнинг тегишли қарори билан Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Шу билан бирга, 8 нафар судья — Бобир Исламов, Отабек Мамажанов, Шерзод Мирзахакимов, Дониёржон Тожибоев, Фируз Турсунов, Фахриддин Халилов, Шерзод Шеркулов ва Хуршид Эшмуратов Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.