АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг АҚШдан чиқариб юборилишига изоҳ берди

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг АҚШдан чиқариб юборилишига изоҳ берди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларининг ноқонуний миграциясини кескин қоралади ва уларни Америкага саёҳат қилиш учун хавфсиз йўллардан фойдаланишга чақирди.

Жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба куни АҚШ 119 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Уларнинг кўпчилиги Мексика орқали мамлакатга ноқонуний кириб келган, баъзилари 3-4 ой қамоқда ўтирган.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ноқонуний миграцияни кескин қоралади ва Ўзбекистон фуқароларини одамларга товар сифатида қарайдиган жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолишлари мумкинлигидан огоҳлантирди.

«АҚШ чегаралари ноқонуний миграция учун ёпиқ. Биз Ўзбекистон фуқароларини АҚШга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний йўллардан фойдаланишга чорлаймиз», — дейилади хабарда.

Элчихонанинг таъкидлашича, АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар камида 5 йилга қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади.

Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ва бошқалар ҳам АҚШ визасини олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.