Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади.

Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус «А» йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 5 таси ишлашни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь-ноябрь ойларида шундай камералардан 30 та ўрнатилган. Айни вақтда улардан 5 таси ишламоқда.

2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда МЖтКнинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари — 680 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди
Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди
Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди
Тошкентда бир кунда 200 тага яқин автомобил автобус йўлаги қоидаларини бузди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.