Ўзбекистон 9 та шаҳарда Бош консулхоналар очиши мумкин

Ўзбекистон 9 та шаҳарда Бош консулхоналар очиши мумкин

5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида Бош консулхона очиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш ва замонавий АКТларни кенг жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳасида қайд этилган.

Унга мувофиқ, 2022 йилнинг апрелидан Ўзбекистоннинг хориждаги янги Бош консуллик муассасалари Россиянинг — Самара, Астрахань, Тула, Калининград ва Нижний Новгород, Қозоғистоннинг — Чимкент, Чехиянинг — Прага, Канаданинг — Оттава, Корея Республикасининг — Пусан шаҳарларида очилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги — Санкт-Петербург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Новосибирск ва Екатеринбург, АҚШнинг — Нью-Йорк, Германиянинг — Франкфурт-Майн ва Туркиянинг — Истанбул шаҳарларида жойлашган Бош консулхоналарида ходимлар сонини ошириш режалаштирилган.

«Газета.uz»да реклама

Бундан ташқари, Россиянинг Москва шаҳридаги, Польшанинг Варшава шаҳридаги ҳамда БААдаги элчихоналар штат жадвалларига биттадан янги консул штат бирлиги киритилиши кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.