Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3 млрд долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1,4 баробарни ташкил этди.
Шундан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.
Шу билан бирга, 26 та туман ва шаҳарларда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 20 млн доллардан юқори бўлган.
Хусусан, Кармана туманида кимё кластерида қиймати 334 млн долларлик 3 та лойиҳада амалий ишлар бошланди, шундан “Zarafshon industrial technology” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан каустик сода ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳисобот даврида 50 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилди.
Оҳангарон туманида “Metal processing technology” (ICG) МЧЖ томонидан қиймати 20 млн долларлик ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида 5 минг тонна мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш белгиланган. “Навоийазот” АЖ негизида қиймати 2 млрд долларлик кимё технологик кластерлар учун энергоблок ва 300 МВт фото электр станциясини ташкил этиш лойиҳаларида 22 млн доллар ўзлаштирилди.
Андижон туманида “Ипак йўли” (Хитой саноат зонаси) саноат зонасида умумий қиймати 300 млн доллардан ортиқ 9 та лойиҳалар жойлаштирилиб, хорижий инвестициялар ўзлаштириш бошланди. Хусусан, “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ ХК томонидан қиймати 36 млн долларлик қалампир махсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳасида 10 млн доллар ва қиймати 10 млн долларлик “LONGPING-BEREKE” МЧЖ ҚК томонидан гибрид уруғлари етиштириш лойиҳаси доирасида 2,3 млн доллар ўзлаштирилди. 2 Умумий қиймати 3 млрд долларлик 3 та лойиҳада, хусусан Ангор туманида қуввати 1560 МВт бўлган комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш, Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фото электр станцияси ва Ғиждувон туманида қуввати 600 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларида 100 млн доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилди.
Давлатобод туманида Янги Наманган шаҳарчасини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 180 млн долларлик хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобига олий таълим муассасасини ва кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш лойиҳаларида 15 млн доллар ўзлаштирилди.
Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 152 млн долларлик Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш лойиҳасида Амударё туманида “Манғит сув тозалаш иншоатлари қуриш” объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 161 млн долларлик Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш (фаза 3) лойиҳаси доирасида кунлик қуввати 130 минг куб м лик Чирчик шаҳрида янги оқава сув тозалаш иншооти қурилмоқда. Ҳисобот даврида қиймати 231 млн долларлик 374 та ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилди ва 6,8 мингта янги иш ўринлари яратилди. Шундан, 212 та лойиҳалар белгиланган муддатидан олдин ҳамда 52 та қўшимча лойиҳалар ишга туширилиши таъминланди.
Хусусан, Янгиариқ туманидаги “Cарwингс Хоразм Пласт” МЧЖнинг 8 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 11,5 минг дона автомобиллар пластмасса эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш (180 та иш ўрни) лойиҳаси. Наманган шаҳрида “Наманган Шарбати” МЧЖнинг 9 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 20 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди ва 25 та иш ўрни яратилди.
Юнусобод туманида “YUNUSABAD GALLERIA” МЧЖнинг 29 млн доллар инвестициялар ҳисобига савдо кунгилочор ва бизнес маркази ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.