Ўриндош ўқитувчиларга лавозим маошларига нисбатан неча фоиз ҳақ тўланади?

Ўриндош ўқитувчиларга лавозим маошларига нисбатан неча фоиз ҳақ тўланади?


Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади. Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлашингиз мумкин. Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳолатингизда ҳам ходим асосий иш жойидан ташқари бошқа ташкилотда ёки шу ташкилотнинг ўзида ишлаши ўриндошлик саналади. Ушбу кодекс 438-моддасига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади.

Бунда ўриндошларга дарс соатлари тарификация асосида берилган бўлса, унда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида” ги низомга мувофиқ базавий тариф ставкаси асосида ҳақ тўланади. Бошқача айтганда 100 фоиз. Агар ўриндошга тарификация асосида эмас, соатбай асосда дарслар бириктирилса, унда юқоридаги низом ва ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

Мирзо Улуғбек тумани юридик хизмат корсатиш маркази бошлиғи Асамова Раъно

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.