Актёр Хусан Мусабоев вафот этди

Актёр Хусан Мусабоев вафот этди

“Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди.

Бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби, актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумот учун, Хусан Мусабоев “Ажойиб ҳаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Анора”, “Ҳаёт мамот”, “Мен бу мен”, “Ўғригина келин”, “Эр бермоқ – жон бермоқ”, “Жиблажибон”, “Алдамадим, ҳазиллашдим”, “Ана холос!”, “Супер хизматкор”, “Яша, хотин!” каби кўплаб фильмлардаги ўзига хос роллари билан томошабин меҳрини қозонган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.